Наманганда болалар заҳарланиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида болалар заҳарлангани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Наманган вилоятида 71 нафар болада заҳарланиш аломатлари кузатилган ва шифохонага олиб келинган. 22 сентябрда эса Андижон вилоятида ҳам 12 нафар болада заҳарланиш аниқланган. 23 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ҳам кўплаб болалар заҳарланиб, шифохонага олиб келинган. 

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Чуст туманида болаларнинг заҳарланиши ҳолатидан хабар топиб, бундан қаттиқ ташвишдалигини билдирганди. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонованинг кўрсатмаси билан эса мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препарати истеъмоли тўхтатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган заҳарланиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг