Наманганда бировнинг номига кредит олган банкир ушланди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида бошқа аёлнинг номига 15 миллиондан ортиқ кредит расмийлаштириб, ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборган банк ходими аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Билдирилишича, марказга Уйчи туманида яшовчи 50 ёшли аёлдан унинг номига розилигисиз 15 миллион 460 минг сўм кредит расмийлаштирилгани, пуллар эса унинг банк картасига туширилиб, дарҳол бошқасига ўтказиб олингани ҳақида ариза келиб тушган.

Ушбу мурожаат асосида Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди. Натижада ушбу жиноятни Наманган вилояти, Уйчи туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро содир этгани аниқланди.

Гумонланувчи банк иш бошқарувчиси лавозимида ишлаши, хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда фуқаронинг шахсий маълумотлари орқали унинг номига кредит расмийлаштиргани маълум бўлган. Шу орқали у осон топилган пулларни ноқонуний ўзлаштириб олган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, гумонланувчининг фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом этмоқда", дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз,  аввалроқ Самарқандда ўзганинг номига 15,7 млн сўм онлайн кредит расмийлаштириб олган сохта оператор қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган кредит банкер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг