Тошкентда аёл “емаган сомсасига пул тўламайди”ган бўлди
3-саҳифа
−
06 Ноябрь 2023
13266Самарқандда ўзганинг номига 15,7 млн сўм онлайн кредит расмийлаштириб олган сохта оператор қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Сергели туманида яшовчи (аёл) Н.С. ИИОга мурожаат қилиб, унинг номига номаълум сабабларга кўра, 15,7 миллион сўм онлайн кредит расмийлаштирилганини маълум қилган.
Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи 32 ёшли О.У. содир этгани аниқланган.
Маълум бўлишича, фуқаро О.У. жабрланувчи Н.С.га қўнғироқ қилиб, ўзини банк оператори сифатида таништирган ва SMS-хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритганидан сўнг, Н.С.нинг номига онлайн кредит расмийлаштириб олган. "Уддабурон" фирибгар ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг банк пластик картасига ўтказишга ҳам улгурган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, О.У.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Маълумот ўрнида, қонунчиликка мувофиқ, фирибгарлик жиноятини содир этган шахс 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этиши мумкин.
LiveБарчаси