Наманганда бетонга урилган автомобилдаги икки киши ҳалок бўлди

Жамият

image

Наманган вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни соат 01:30 ларда Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшаган 31 ёшли Ш.Н. Lacetti русумли автомашинасини Тўрақўрғон туманидан ўтувчи “Пунгон-Наманган”  йўлининг 69-кмда ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.

Натижада ҳайдовчи Ш.Н. ва автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, “Обод” маҳалласида яшаган 31 ёшли О.А. ҳамда “Мовароуннахр” маҳалласида яшовчи 27 ёшли Б.Н. жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Бироқ, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчи Ш.Н. ва О.А. шу ерда вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Наманган

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг