Наманганда тарихий қабрлар уй-жой қуриш учун бузиб юборилди
Crime
−
24 April 2024 7898 1 minute
Наманган вилоятининг Янги Наманган тумани Гўзал маҳалласида жойлашган “Бўзчи мозор” археология ёдгорлигининг 0,17 га ер майдонида фуқаро А.Қ. томонидан уй-жой қуриш мақсадида XVI-XVII асрларга оид қабрлар бузиб юборилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қадимий объектга жуда кўп миқдорда 6,9 млрд сўм зарар етказилган. Текширишлар натижасига кўра жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сурхондарё вилояти Денов туманидаги V-VII асрларга оид ёдгорлик молхона қуриш учун бузиб юборилгани аниқланганди. Тошкент шаҳридаги эса XVI асрга оид архитектура ёдгорлиги ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қурилгани маълум бўлди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August