Наманганда 828 млн сўмлик ноқонуний дори сақлаган шахс ушланди
3-саҳифа
−
18 Сентябрь
2161Наманган вилоятида кейинчалик сотиш учун лицензиясиз дори воситаларини сақлаб келаётган шахс аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “M-s.” МЧЖ раҳбари Б.Э. тегишли тартибда рухсатнома (лицензия) олмасдан, Наманган шаҳридаги “Лола” МФЙ ҳудудидаги омборхонада Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган, давлат реестрида қайд этилмаган умумий баҳоси 828,1 млн сўм бўлган 659 турдаги жами 220 308 дона дори воситалари ва тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб, “Наманган дори-дармон” АЖга қарашли махсус омборга сақлаш учун топширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланган эди.
LiveБарчаси