Наманганда 6 тонналик сумалакни тайёрлашга старт берилди

Жамият

image

Аввалроқ, Наврўз байрами муносабати билан Наманганда 6 тонналик қозонда сумалак тайёрланиши ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун, 20 март куни Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида 6 тонналик сумалак тайёрланишига старт берилди. Кайвони онахонлар, фаоллар дуолари билан қозонга ўт ёқилди.  

Сумалакни тайёрлаш жараёни “Сумалак сайли” иккинчи туризм ва миллий қадриятлар фестивали доирасида бўлиб ўтмоқда. 

Аслида наманганликлар ўтган йили беш тонналик сумалак тайёрлаб, рекорд қай этишган эди. Бу йил эса улар бу рекордни янгилаш ниятида яна енг шимармоқдалар.

“Рекорд сумалак” учун энг зарур бўлган нарса: диаметри 3,8 метр бўлган, 7 минг литр сиғимдаги 4 тонна 600 килограмм вазнга тенг бўлган қозон Тошкентдан Наманганга олиб борилди. Сумалак учун 1 тонна буғдой ундирилди. 500 килограмм ёғ ва 3 тонна ун олинган.

Сумалакни тайёрлаш учун танлов асосида 30 та тажрибали аёл ошпазлар саралаб олинди. Уларнинг барчаси жиддий тиббий кўрикдан ҳам ўтказилди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Сумалак

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made