Наманганда 4 яшар болани автомобиль уриб кетди
Жамият
−
16 Октябрь 2020
5183Наманганда 26 ёшар ҳайдовчи 4 яшар болани автомобилида уриб кетди. Бахтли тасодиф сабаб бола омон қолди, бироқ оғир жароҳатланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Воқеа жорий йилнинг 28 сентябрь куни соат 19:30 ларда, "Наманган-Мингбулоқ" йўлининг 1-километрида содир бўлган.
Наманган тумани "Равнақ" МФЙ ҳудудида, Норин туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро "Кобальт" русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, 2016 йилда туғилган болани уриб юборган.
Натижада, пиёда бош мия оғир очиқ шикасти ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 8 октябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.