Наманганда 300 граммлик қуйма олтин сотаётганлар ушланди
3-саҳифа
−
15 Июнь 2023
6510Наманган вилоятида соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департaмент Матбуот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Давлатобод туманида яшовчи Б.С. ва Н.К. 3 дона олтинга ўхшаш сариқ рангли қуйма металлни фуқаро Э.А.га сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Улар қуйма металларни 20 минг АҚШ долларига баҳолаган.
Экспертиза хулосасига кўра, 3 дона сариқ рангли металл умумий вазни 298,43 грамм бўлган “992” пробали соф олтин эканлиги қайд этилиб, 222,8 млн сўмга баҳоланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь