Наманганда 200 млн сўмлик электрни ўмарган фермер ушланди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Маълум қилинишича, департаментнинг Уйчи туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспексия” вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида “Ж.Б.” фермер хўжалиги раҳбари Ғ.С. “Жийдакапа” МФЙ ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш цехини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 200,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади департаментнинг хабарида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Фарғонада 140 млн сўмлик электр қувватидан ноқонуний фойдаланганлар аниқланганди. 

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

электр Наманган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг