Наманганда ҳоким XX асрга оид маданий мерос объектини сотиб юборгани аниқланди

Жамият 10077
image

Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими XX асрга оид маданий мерос объектини аукцион орқали сотиб юборган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, маданий мерос ёдгорлиги ҳисобланган Чуст туманининг “Янги ҳаёт” маҳалласида жойлашган XX аср бошига мансуб “Абдумалик” масжиди 2018 йилда туман ҳокимининг қарори билан “ҳашар йўли билан қурилган, ҳозирда қаровсиз қолган, эгаси аниқланмаган бино” деган асоссиз важ билан Маданий мерос инспекцияси балансидан ҳокимият балансига ўтказилган.

Сўнг, туман ҳокимлигининг ташаббуси билан ушбу масжид биноси аукцион савдолари орқали фуқаро Т.А.га 61 млн. сўмга сотиб юборилган.

Туман ҳокимининг 2019 йил 30 апрелдаги қарори билан ушбу маданий мерос объектини қайта қуришга ноқонуний равишда рухсат берилган. Оқибатда, фуқаро Т.А. томонидан “Абдумалик масжиди”нинг 61,1 кв.метр шифт қисмининг қайтадан таъмирланиб, туси ўзгартирилганлиги натижасида унга 806,5 млн сўм жиддий зарар етказилган.

Текшириш натижасига кўра, Чуст туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 350
Рейтинг: 3.1
t
×