Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Отабек Ҳасанбоевич Бозоров Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Отабек Бозоров Наманган вилояти ҳокимининг  тегишли қарори билан вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У 2024 йилдан мазкур тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётганди. 

Маълумот учун, Отабек Бозоров 1984 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2007 йилда Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган.  Меҳнат фаолиятини 2005 йилда  Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 26-мактабда  ўқитувчиликдан бошлаган. 

Сўнгра Ўзбекистон Миллий университети катта илмий ходим изланувчиси,  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи,  Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти илмий экспертиза бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Миллий қадриятлар, маънавият ва маърифатни ривожлантириш шўъбаси бош консультанти лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ  Ғуломжон Собитхўжаевич Муродхўжаев Наманган вилоятининг Поп тумани ҳокими этиб тайинлангани.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Отабек Бозоров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг