Наманган ва Самарқандда 4-5 ёшли қизлар ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Наманган ва Самарқанд вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз ҳалок бўлди.

Наманган вилоят ИИБнинг хабар беришича, жорий йилнинг 23 июль куни Хазратишох-Чортоқ йўлининг 12 км.да, “Бодомзор” МФЙ ҳудудида йтҳ юз берган. 1992 йилда туғилган фуқаро Damas русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Чортоқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги Damas русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

Оқибатда Damas русумли автомашинасида бўлган йўловчилар, Чортоқ туманида яшовчи, 1953 йилда туғилган аёл бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган ҳамда шу автомашинада бўлган, Чортоқ туманида ота-онаси қарамоғида яшаган, 2017 йилда туғилган қиз тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 23 июль куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ҳам ёш бола ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берган. Ургут тумани “Мерганжа” маҳалласидан ўтган йўлда Cobalt автомашинаси 5 ёшли қизни уриб юборган.

Маълум қилинишича, ЙТҲга қизалоқнинг ота-онаси томонидан қаровсиз қолдирилиши сабаб бўлган. Қизча соат 8:00 ларда бир ўзи йўлни кесиб ўтаётганда катта тезликда келган Cobalt уни уриб юборган. Сўнг қиз қарама-қарши тарафдан келаётган “ЗИЛ” юк машинасининг орқа ғилдираклари остида қолиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг