Наманган ва Самарқандда 2,1 млрд сўмлик газни ўғирлаганлар ушланди

3-саҳифа

image

Наманган ва Самарқанд вилоятларида 2,1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, “Ҳудудгаз Наманган“ газ таъминоти филиали ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирида Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро З.Р. ўзининг яшаш хонадонида новвойхона ташкил этиб, табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан улангани аниқланган. Ҳисоб-китобларга кўра, у фаолияти давомида давлатга 362,5 миллион сўмлик зарар етказган.

Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги “С.Ш.“ оилавий корхонасига қарашли новвойхона ҳам табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улангани оқибатида 1,3 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилингани аниқланган.

Бундан ташқари, вилоятнинг Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро А.М. ҳам ўз хонадонида ноқонуний иссиқхона ташкил қилиб, табиий газ тармоғига яширинча улангани оқибатида давлат манфаатларига 462,7 миллион сўмлик зарар етказган.

Билдирилишича, ҳозирги вақтда мазкур ҳолатлар бўйича тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги новвойхонада 1,329 миллиард сўм миқдоридаги газ талон-торож қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Самарқанд табиий газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг