Наманганда Иноятовдан бўш қолган лавозим ўз эгасини топди
Жамият
−
13 Июнь 2019
6151Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Музаффар Хошимович Эсанов Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Музаффар Эсанов Халқ таълими вазирлигида ҳам фаолият юритган. Шунингдек, Тошкент давлат педагогика университетида ҳам ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, илгари ушбу лавозимда фаолият юритган Улуғбек Илясович Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси раиси этиб сайланган эди.
.