“Навбаҳор” собиқ мураббийига 1,6 миллион доллар тўлайди
Спорт
−
28 Август 2021
5926Ўзбекистонлик машҳур футбол мутахассиси, 2022 йилги жаҳон чемпионатининг менежери Алишер Никимбаев Наманганнинг “Навбаҳор” клуби собиқ мураббийи Андрей Канчельскиснинг даъвоси бўйича маълумот берди.
“FIFA футболчилар мақоми қўмитаси ҳаками Йохан ван Гален “Навбаҳор” собиқ устози Андрей Канчельскиснинг “лочинлар”га қарши иши бўйича ҳукм чиқарди. Афсуски, қарор мураббий фойдасига бўлди. Қабул қилинган даъволар фоизлар билан қўшиб ҳисоблаганда 1,6 миллион доллардан ошган. “Навбаҳор” бу суммани 30 кун ичида тўлаши керак”, дея маълум қилди Алишер Никимбаев.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ноябрь ойида россиялик мутахассис “Навбаҳор” клуб раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилганди.
LiveБарчаси