“Ньюкасл”нинг қиморбоз футболчиси 3 йилга спортдан четлатилиши мумкин

Спорт

image

Англиянинг “Ньюкасл” клуби ва Италия терма жамоаси аъзоси Сандро Тонали “Милан” сафида ўйнаб юрган вақтларида қиморга пул тикканини тан олди. Бу ҳақда  “La Gazzetta dello Sport” нашри хабар берди. 

17 октябрь куни италиялик футболчи Сандро Тонали 3 соатлик терговдан сўнг, “Милан” сафида ўйнаб юрган вақтларида ўз жамоасининг ғалабаси учун тотализаторга пул тикканини тан олган. 

“Сандро бу муаммони ҳал қилишга эътибор қаратиши ва қимор ўйинларига қарамлик билан курашишга қатъият билан ёндашиши кераклигини тушуниб етди. У жазо муддатини қисқартириш учун тергов билан келишувга эришишга тайёр”, дейди футболчининг агенти. 

Маълумот учун, айни дамда футболчини 3 йилдан 4 йилгача дисквалификация кутмоқда. Бироқ футболчи ўз айбига иқрор бўлса, унга нисбатан бир йиллик дисквалификация жазоси ва қимор ўйинларига тобеликдан қутулиш учун олти ойлик махсус муолажалар тайинланиши мумкин.

Шунингдек, Италия терма жамоасининг яна 3 нафар аъзоси ноқонуний ўйинларга пул тикишда гумон қилинмоқда. “Рома” клуби аъзоси Никола Залевский, “Ювентус” ярим ҳимоячиси Николо Фаджоли, “Астон Вилла”дан Николо Дзаньололар шулар жумласидандир.


Мақола муаллифи

Теглар

Ньюкасл қимор Сандро Тонали қиморбоз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг