Меҳмонхонада қимор ўйнаганлар қўлга олинди (видео)

3-саҳифа

image

Жиззах шаҳридаги Бобур маҳалласи ҳудудида жойлашган меҳмонхонада ўзбошимчалик билан ташкил этилган қиморхона фаолияти тўхтатилди. Бу хақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Айтилишича, ўйин иштирокчилари Жиззах шаҳрида яшовчи 1985, 1996 ва 1992 йилда туғилган шахслар бўлиб чиққан. Улардан  3 дона ўйин карталари, 200 АҚШ доллари ва 4 млн 680 минг сўм миқдордаги пуллар далилий ашё сифатида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. 

Ҳабар берилишича, айни вақтда меҳмонхонада қимор ўйини ташкил этган шахсларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилиб, Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда қиморхона ташкил қилган 1998 йилда туғилган шахс қўлга олинган эди. Шунингдек, тезкор тадбир давомида воқеа жойидан пуллар, резина таёқ, ўйин карталари далили ашё сифатида олинган.

Шаҳзода Шукуруллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жиззах Меҳмонхона қимор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг