Тошкентда қиморхона ташкил қилган шахс қўлга олинди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбирда қиморхона фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, 1998 йилда туғилган шахс Тошкент шаҳар Олмазор тумани Дилсарой кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида таваккалчиликка асосланган ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этган. Шунингдек, қимор ўйновчиларга шароит яратиб берганлиги аниқланган. 

Тезкор тадбир давомида воқеа жойидан пуллар, резина таёқ, ўйин карталари далили ашё сифатида олинган.

“Тўрт-беш ойдан бери таниш акаларим билан қимор ўйнаётгандик. Қилган ишимдан пушаймонман. Бундай ишни қилиш тақиқланганини билардим. Ўша вақтда шахсий эҳтиёжимга пул керак эди. Бу ишни ҳеч кимга тавсия қилмайман”, дейди гумонланувчи.

Маьлум бўлишича, ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 январ куни Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида 121 киши иштирокида қимор ташкил қилган шахс ушланган эди.

Шаҳзода Шукуруллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент қиморхона Тезкор тадбир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг