Нью-Йоркдаги “Турк уйи”га ҳужум уюштирилди

Олам

image

Бугун, 22 май куни Нью-Йоркдаги Манҳеттен ҳудудида Туркия Бош консуллиги жойлашган “Турк уйи” биносига ҳужум уюштирилди. У ерда Туркия президентлик сайловларининг иккинчи босқичида овоз бериш жараёни ўтаётган бўлган. Бу ҳақда Туркиянинг TGRT телеканали хабар берди. 

Таъкидланишича, бинонинг ўндан ортиқ ойналари синдирилган. Ҳужум “террорчилар тарафдорлари” томонидан амалга оширилгани айтилмоқда.

“A Haber” телеканали хабарига кўра, камида бир киши маҳаллий вақт билан соат 03:14 (Тошкент вақти билан 12:14) атрофида бинога ҳужум қилган. У ойнани лом ёки арматура бўлаги билан синдирган. Туркия томони Нью-Йорк полицияси билан боғланган. Бино атрофи ўраб олинган ва тергов ишлари бошланган.

Маълумот учун, "Турк уйи" – баландлиги 171 м бўлган 36 қаватли осмонўпар бино. У Манҳеттенда БМТ штаб-квартираси рўпарасида жойлашган. Бино 2021 йилда фойдаланишга топширилган. У Туркия буюртмаси билан қурилган, лойиҳа Perkins Eastman халқаро архитектура бюроси томонидан ишлаб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Нью-Йорк президентлик сайлови Турк уйи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг