Нью-Йоркда жиноятларни башорат қилувчи сунъий интеллект ишга туширилди

Технология

image

Нью-Йорк полиция департаменти ижтимоий тармоқлардаги ёзишмаларга асосланиб жиноятларни башорат қилувчи сунъий интеллектга 8 миллион доллар сарфлади. Бу ҳақда “Neuro Trends” нашри хабар берди. 

Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга асосан келажакдаги жиноятларни башорат қила оладиган ушбу кузатув тизими Американинг “Voyager Labs” компанияси томонидан ишлаб чиқилган.  Компания Нью-Йорк полиция департаменти билан ўзаро шартномасига асосан янги дастурни ишлаб чиққан.

Маълумотларга кўра, дастур одамларнинг ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлари асосида келажакдаги жиноятларни башорат қила олади ва хавфли шахсларни автоматик равишда аниқлайди. Департамент дастурий таъминотидан гумонланувчилар ва жиноятчиларни кузатиш учун фойдаланади.

Билдирилишича, полиция ҳали ушбу дастурдан фойдаланишни бошламаган.

Эслатиб ўтамиз, калифорниялик ўт ўчирувчилар ўрмон ёнғинларини аниқлашда сунъий интеллектдан фойдаланяпти. Бунинг учун штат бўйлаб ўрнатилган камералар уланадиган илова ишлаб чиқилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Нью-Йорк сунъий интеллект дастур Ижтимоий тармоқлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг