Энди сунъий интеллект ўрмон ёнғинларини аниқлай олади
Технология
−
14 Август 2023
3268Калифорниялик ўт ўчирувчилар ўрмон ёнғинларини аниқлашда сунъий интеллектдан фойдаланяпти. Бунинг учун штат бўйлаб ўрнатилган камералар уланадиган илова ишлаб чиқилди. Бу ҳақда “Reuters ” нашри маълум қилди.
Сан-Диегодаги Калифорния университети муҳандислари камералардан олинган видеолар орқали ёнғинни аниқлайдиган ва масъулларни хабардор қиладиган платформани ишлаб чиқди. Илова штат бўйлаб турли давлат идоралари ва электр таъминот хизматлари томонидан ўрнатилган 1038 та камерага таянади, уларнинг ҳар бири 360 даражада айланади.
Ушбу СИ дастурининг потенциалига мисол сифатида камера маҳаллий вақт билан эрталаб соат 3 да Кливленд миллий ўрмонида содир бўлган ёнғинни аниқлади. Одамлар ухлаб ётган ва қоронғи сабаб тутунни илғаб олиш қийин бўлган бу вақтда учқун шиддатли ўрмон ёнғинига айланиши мумкин эди. Аммо СИ ёнғин хавфсизлиги бўлимини огоҳлантирди ва экипаж воқеа жойига етиб келиб, 45 дақиқада оловни ўчирди.
Маълумотларга кўра, платформа камера тармоғидан ташқари кўплаб қўшимча маълумотларни тўплайди. Жумладан, келажакда ёнғинларни келтириб чиқарадиган улкан ўсимликлар миқдорини аниқлайди ва Ер юзасини хариталайди. Қиш мавсумида эса у атмосфера қатламлари ва қор уюмларини ўлчашга қодир.
Эслатиб ўтамиз, Москва физика-техника университетида мутахассислар Android учун маҳсулотларнинг пишганини аниқлайдиган мобил иловани яратди.
LiveБарчаси