Нью-Йоркда коронавирус билан касалланган бош шифокор ўз жонига қасд қилди
Олам
−
30 Апрель 2020
12057Нью-Йорк шифохонасида COVID-19 билан касалланган реанимация бўлимининг бош шифокори ўз жонига қасд қилди. Ҳамкасбларининг сўзларига кўра, аёл стрессга бардош бера олмаган.
Марҳум, 49 ёшли Лорна Брин, бошқа одамлардаги инфекция билан курашган. Касалларга қилган доимий ғамхўрлиги туфайли, аёл коронавирусни ўзига ҳам юқтириб олган. Шундан сўнг у вақтинча лавозимини тарк этишга мажбур бўлган.
Ўзининг аҳволига қарамай, Брин беморларга ёрдам беришда давом этади. Отасининг сўзларига кўра, унинг табиати шундай эди – доимий ғамхўрлик ва атрофдагиларнинг фаровонлиги учун қайғуриш.
“Брин ҳатто шифохонадан ташқарида ҳам ҳар бир бемор учун жуда ташвишланар, уларнинг саломатлиги тўғрисида ўйларди. У доимо интенсив терапияда содир бўлган ҳолатлар ҳақида эслаб турарди“, дейди ҳамкасблари.
Шифокорларнинг айтишича, у кўплаб беморларнинг ўлимини кўрган. Бу уни тушкунликка туширарди. Уларнинг фикрига кўра, Брин ўз стрессига дош беролмади. Шифокорлар уни қаҳрамон сифатида эслашни таклиф қилишди.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 1 064 572 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 147,411 нафари соғайган, 61 669 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 855 492 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси