Нью-Йорк мэрлигига номзод энди Путинни ҳам қўлга олиш учун ордер ваъда қилди (видео)

Олам

image

Ҳозирда Нью-Йорк мэри лавозими учун энг асосий номзод бўлиб турган Зоҳран Мамдани агар бу лавозимни эгаллайдиган бўлса, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳамда Россия Президенти Владимир Путинни қўлга олиш бўйича ордер чиқаришга ваъда берди. Бу ҳақда у CNN телеканалига интервью бериш чоғида айтиб ўтган. 

Мамдани журналистнинг: “Нетаньяху ҳозир Нью-Йоркда, бироқ Халқаро Жиноят Суди (ХЖС) унга қарши қидирув эълон қилган. Агар сиз Нью-Йорк мэри бўлсангиз, уни “геноцид”да айблаган инсон сифатида бу вазиятда нима қилган бўлардингиз?” деган саволига кескин тарзда жавоб қайтарди. Шунингдек, Мамдани бу каби ҳолатларда АҚШ раҳбари Дональд Трампнинг йўлидан кетмаслигини ва доим қонунга амал қилган ҳолда иш тутишини маълум қилган. 

“Мен бир неча бор айтдим – бу шаҳар халқаро қонунларга содиқдир. Бу шаҳар қадриятлари ҳақиқий мажбуриятларда акс этиши керак. Шунинг учун ХЖСнинг қидирув ордерларига амал қилишимиз лозим, бу Нетаньяху бўладими, Путин бўладими фарқи йўқ. Мен Дональд Трамп эмасман – қонунларни ўзим хоҳлаганча ўзгартирмайман, балки уларга риоя қиламан. Ҳар қандай вазиятда қонуний йўл билан ҳисоб-китобни амалга ошираман”, деган у.

Нью-Йорк мэрлигига номзод яна Нетаньяху ҳақида ҳам “жуда илиқ” фикрлар айтган. 

“У деярли 2 йил давомида соатига битта фаластинлик болани ўлдирган “геноцид”ни уюштирган. Бизга бу ҳақда минглаб даҳшатли ҳикоялар келмоқда. Масалан, Нью-Йоркда яшайдиган бир фаластинлик аёлнинг 85 нафар оила аъзоси Исроил ҳарбийлари томонидан Ғазода ўлдирилган. Бу одамийликка умуман тўғри келмайдиган иш”, дейди Мaмдани.

Эслатиб ўтамиз, Мамдани бундан олдин агар Нью-Йорк мэри бўлиб сайланадиган бўлса, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ордер беришга ваъда берган эди.

Нодир Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Владимир Путин Нью-Йорк Исроил Биньямин Нетаньяху Зоҳран Мамдани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг