МЮнинг собиқ директори клубни сотиб олишга тайёрланмоқда

Спорт 6233
image

Британиялик тадбиркор Майкл Найтон "Манчестер Юнайтед" футбол клубини Глейзерлар оиласидан сотиб олиш учун таклиф тайёрлаяпти, дея хабар берди “Manchester Evening news”

Хабарга кўра, тадбиркор 1989 йилда "Манчестер Юнайтед"ни 20 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олишга уриниб кўрган ва таклиф муваффақиятсиз якунланган. Шундан сўнг, Найтон “Манчестер Юнайтед” бош директори лавозимида фаолият олиб борган.

"Клуб инқирозга юз тутди ва барчамиз сабабини биламиз. Клубнинг футболни “зўр” тушунадиган ва ақлбовар қилмас фойдасиз эгалари бор. Клубга янги эга кераклигини ҳамма билади. Мен буни амалга оширмоқчиман. Шунингдек, жамоани яхши молиявий устун билан таъминлайман. Мен жамоанинг ҳозирги эгаларига қонуний ва тижорий жиҳатдан идеал таклиф тайёрлаяпман, чунки уларнинг вақти тугади", дейди Найтон  “Man Utd The Religion”га берган интервьюсида.

Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед" клубининг 98 фоиз акциялари АҚШнинг Глейзерлар оиласига тегишли. 

Қайд этиш керакки, "қизил иблислар" мухлислари доимий равишда клуб эгаларининг сиёсатидан норозилик билдиришган.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” Премьер лиганинг янги мавсумини “Брайтор”га қарши учрашувда мағлубият билан бошлади.

Иброҳим Давронов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 269
Рейтинг: 3
t
×