Мюллер терма жамоадаги фаолиятини тугатди
Спорт
−
15 Июль
2507Германия терма жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллер термадаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда футболчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Ўз мамлакатим шарафини ҳимоя қилганимдан фахрланаман. Барчага миннатдорлик билдираман. Энди трибунадан жамоамни қўллаб-қувватлайман”, дейди футболчи.
Шундай қилиб, Евро-2024 34 ёшли Мюллер учун Германия терма жамоасидаги охирги турнир бўлди. У қитъа биринчилигида 2 та ўйинда майдонга тушди.
Маълумот учун, Томас Мюллер терма жамоа сафида умумий 131 та ўйинда майдонга тушиб, 45 та гол уришга муваффақ бўлди. У терма жамоа тарихидаги энг яхши 6-тўпурар ҳисобланади. “Бундестим” сафида Томас 2014 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь