МЮ Европа лигаси гуруҳ босқичида ўзига хос натижа қайд этди
Спорт
−
31 Январь
186331 январга ўтар кечаси “Манчестер Юнайтед” Европа лигаси умумий босқичининг сўнгги 8-турида ФКСБ клубини мағлуб этди. Бухарестдаги ўйин 2:0 ҳисобида Рубен Аморим шогирдлари фойдасига ҳал бўлди.
Шу тариқа, Рубен Аморим шогирдлари Европа лигасининг умумий гуруҳ босқичини бирорта ҳам мағлубиятга учрамай якунлаган ягона клубга айланди. “Манкунианлик”лар ҳисобида бешта ғалаба ва учта дуранг бор.
“Манчестер Юнайтед” 18 очко билан турнир жадвалида 3-ўринни эгаллади. Жамоа тўғридан тўғри турнир нимчорак финалга йўл олди. 21 февраль куни мусобақанинг мазкур босқичига қуръа ташланади ва ўшанда “қизил иблислар” ўз рақибларини билиб олади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 31 январь куни Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг плей-офф баҳсларига қуръа ташланиши хабар қилинганди. Маросимга Швейцариянинг Ньон шаҳри мезбонлик қилади.
LiveБарчаси