МЮ сўнгги 61 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби 1962/1963 йилги мавсумдан бери мамлакат чемпионатидаги энг ёмон стартни амалга оширди. Бу ҳақда “OptaJoe” нашри хабар берди.

Эрик тен Хаг шогирдлари мавсумнинг дастлабки 15 учрашувидан 8 тасида мағлуб бўлди. 1962/1963 йилги мавсумда “қизил иблислар” чемпионатнинг дастлабки 15 ўйиннинг 9 тасида мағлуб бўлган.

Шунингдек, жамоа 1930 йилдан бери уй ўйинларидаги энг ёмон стартни ўтказди. Клуб жорий мавсумнинг дастлабки 10 та уйда ўтказган баҳсларининг 5 тасида мағлуб бўлди.

Таъкидлаш жоиз, 1 ноябрь куни “Манчестер Юнайтед” Англия лига кубоги 1/8 финалида “Ньюкасл” билан ўйинда йирик мағлубиятга учради. Учрашув “Олд Траффорд” стадионида ўтказилди ва 3:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Эрик тен Хаг қизил иблислар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг