МЮ “Ман Сити”нинг Холандига муносиб рақобатчини ўз сафига қўшиб олмоқда

Спорт

image

“Аталанта” клубининг норвегиялик форварди Расмус Хейлунд тез орада Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби футболчиси деб эълон қилинади. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага кўра, ҳужумчи янги клубида тиббий кўрикдан ўтиш учун Англияга борган. Футболчи “Ман Юнайтед” билан яна бир мавсумга узайтириш шартига кўра 5 йиллик шартнома имзолайди. Инглиз клуби даниялик футболчининг трансфери учун “Аталанта”га 75+10 миллион евро тўлайди. 

Ўтган мавсум футболчи клуб миқёсида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, Хейлунднинг қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Таъкидлаш жоиз, Хейлунднинг ватандоши Эрлинг Холанд Манчестернинг бошқа бир жамоаси “Ман Сити” сафида тўп тепади. Ортда қолган мавсум ҳужумчи “шаҳарликлар” билан “требл” қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Аталанта Расмус Хейлунд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made