МЮ “Интер” посбони учун 50 миллион евро тўлайдиган бўлди
Спорт
−
17 Июль 2023
2243Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби Италиянинг “Интер”и билан Андре Онанани трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда футбол журналисти Жанлука Ди Марцио ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, томонлар келишувнинг асосий жиҳатлари бўйича муросага келган. Ҳозирда фақат тўловлар билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш қолган.
Италия клуби дарвозабон учун тахминан 50 миллион евро олади, “Интер”га турли бонуслар ҳам тақдим этилади.
“Манчестер Юнайтед” камерунлик футболчига Америка визасини тайёрлатмоқда, чунки жамоа тез орада АҚШ бўйлаб мавсумолди турнега йўл олади.
Онана “қизил иблислар” билан 2028 йилга қадар шартнома имзолайди. Келишувга кўра, кейинчалик шартномани яна бир йилга узайтириш мумкин бўлади. Шундай қилиб, Онана тарихдаги энг қиммат дарвозабонлардан бирига айланади.
Дарвозабон 2022 йилда эркин агент сифатида “Интер”га ўтган эди.