МЮ футболчиси киберспорт клубини очди

Спорт 960
image

“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеа ўзининг киберспорт клубини ташкил этишини эълон қилди.

“Rebels Gaming” деб номланган янги ташкилот Мадридда ўз ўйин марказига эга бўлади. Клуб “League of Legends”, “Valorant” ва “Rainbow six siege” ўйинларида ўз таркибини очиш ниятида.

“Рақамли аср ва технология янги имкониятларни очиш учун ишлатилиши мумкин бўлган ўйин майдонини яратди. Биз “Rebels Gaming” нафақат энг юқори савияда рақобатлаша олиши, балки илҳомлантириш ва ривожлантириш учун ҳам глобал клублардан бирига айланишини истаймиз”, дейди Де Хеа. 

Эслатиб ўтамиз, “Қизил иблислар ҳужумчиси Криштиану Роналду Янги йил байрами учун болаларга имзоси туширилган футболкалар юборади. Яъни Криш америкалик қўшиқчи Пинкнинг хайрия тадбирида иштирок этишга рози бўлган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3
t
×