МЮ бир қатор топ футболчилари билан хайрлашмоқчи
Спорт
−
23 Ноябрь 2023
4150Кейинги икки трансфер ойнасида “Манчестер Юнайтед”ни 10 дан ортиқ футболчи тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Manchester Evening News” хабар берди.
Манбага кўра, “қизил иблислар” таркибни тозалаш стратегиясига амал қилмоқчи. Ўтган ёзда жамоани 12 нафар футболчи тарк этганди. Клуб шу билан тўхтамоқчи эмас – 2024 йил ёзги ва қишки трансфер ойналарида инглизлар жамоасини яна 10 нафар футболчи тарк этиши кутилмоқда.
Дарвозабон Том Хитон ва ҳимоячилар Жонни Эванс, Алваро Фернандес ва Брендон Уилямснинг шартномаси мавсум охирида якунланади. “Манкунианликлар” айни дамда бу футболчилар билан ишлашни давом эттиришни истамаяпти.
Турли сабабларга кўра Донни ван де Бек, Виктор Линделоф, Мейсон Гринвуд, Жейдон Санчо, Антони Марсьяль, Софьян Амрабат, Кристиан Эриксен ва Каземиро каби футболчиларнинг ҳам Англия клубида қолиши сўроқ остида.