МЮ аъзоси АПЛнинг январь ойидаги энг яхши футболчиси дея тан олинди
Спорт
−
03 феврал 2023 4216 1 дақиқа
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Решфорд АПЛнинг январь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Англия чемпионатининг расмий сайти хабар берди.
Решфорд бу мавсумда иккинчи марта, фаолиятида давомида эса учинчи марта ушбу мукофотни қўлга киритди.
Англиялик футболчи 2019 йил январь ва 2022 йил сентябрь ойларида “ойнинг энг яхши футболчиси” деб тан олинганди.
Январь ойида “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси ўтказилган тўртта ўйиннинг учтасида гол урди. Решфорд “Борнмут”, “Манчестер Сити” ва Лондоннинг “Арсенал” клуби дарвозасига тўп киритди. Овоз беришда Решфорд Даниель Бёрн (“Ньюкасл”), Бреннан Жонсон (“Ноттингем Форест”), Риёд Маҳрез (“Манчестер Сити”), Соломон Марш (“Брайтон”), Девид Рая (“Брентфорд”) ва Букаё Сака (“Арсенал”)ни ортда қолдирди.
Маълумот учун, Решфорд жорий мавсум клуби сафида АПЛда 20 та баҳсда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр