Музқаймоқ истеъмоли бўйича хавфсизлик меъёрлари эслатиб ўтилди
Жамият
−
03 Июнь 2020
12398Ёз фаслида музқаймоқ истеъмоли кўпайиши турган гап. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ушбу маҳсулот истеъмолида амал қилиниши керак бўлган хавфсизлик меъёрларини эслатиб ўтди.
Қайд этилишича, иссиқ тафтини олувчи ушбу маҳсулот фойдали бўлсада, уни истеъмол қилишда хавфсизлик меъёрларига риоя қилмаслик, инсон саломатлиги билан боғлиқ нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.
Қуйида музқаймоқ истеъмолининг хавфсизлик меъёрлари келтириб ўтилган:
– Катта ёшдаги инсонлар ҳафтасига икки донадан зиёд музқаймоқ истеъмол қилмасликлари тавсия қилинади. Ушбу маҳсулотнинг меъёрдан ортиғи фарингит, ангина, ларингит, риносунусит ва бошқа касалликларга олиб келиши мумкин.
– Музқаймоқ иссиқ чой билан истеъмол қилинса, томоқ яллиғланишининг олди олинади.
– Музқаймоқни кондиционер ёқилган совуқ хонада истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.
– Тишлар илдизи ва милкларни шамоллатиб қўймаслик учун музқаймоқни оҳисталик билан, кам-камдан емоқ керак.
– Болаларга музқаймоқнинг одатдаги меъёридан ярмини, 4 ёшдан бошлаб махсус шўрва ликопчасига эритган ҳолда бериш мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь