Халқаро Яшил Ҳафталик - 2020да Ўзбекистон ҳам иштирок этади
Жамият
−
18 Декабрь 2019
4608Халқаро Яшил Ҳафталик – 2020. 17-26 январь кунлари Германия пойтахти Берлинда озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик бўйича шу номдаги халқаро кўргазма бўлиб ўтади.
Халқаро Яшил Ҳафталик 2020 – бу дунё бўйлаб қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компанияларнинг ўз маҳсулотларини намойиш этиши, синовдан ўтказиши ва янги харидор топиши учун самарали платформадир. Кўргазмада Германия ва Европанинг бошқа давлатларидан ташқари, бошқа хорижий мамлакатларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, боғдорчилик ва балиқчилик бўйича соҳа вакиллари иштирок этади.
Кўргазма қишлоқ хўжалиги, органик маҳсулотлар, гуллар, қайта тикланувчи манбалар, халқаро озиқ-овқат, Яшил ҳафталик тажрибаси каби ўнлаб мавзули бўлимлардан иборат бўлади.
Халқаро Яшил Ҳафталик – 2020 да “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги мева-сабзавотни қайта ишловчи корхоналар вакиллари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Халқаро Яшил Ҳафталик – 2019 да иштирокчилар сони 1 минг 700 дан зиёдни ташкил этган. 100 мингдан ортиқ маҳсулотлар намойишга қўйилган. Кўргазма доирасида 300 дан зиёд техник анжуманлар ташкил этилган.