Мужтабо Хоманаий отасининг қасоси албатта олинишини айтди

Олам

image

Эрон Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий АҚШ–Исроил зарбаларида ҳалок бўлган отаси – аввалги олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий учун қасос олиш “бутун миллат талаби” эканини билдирди. Бу ҳақда у бугун, 11 июль куни ўзининг Telegram-каналида ёзди.

Баёнот АҚШ ва Исроилнинг 28 февраль куни амалга оширган ҳаво зарбаларида ҳалок бўлган Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг дафн маросими муносабати билан эълон қилинган.

“Душманнинг тўсатдан уюштирган ҳужумига учраб, шаҳодатга эришган мазлум ҳамроҳлар – сизларга хушнудлик бўлсин. Биз сизнинг ва барча шаҳидларнинг пок қони қасосини жиноятчи ва бадном қотиллардан олишга аҳд қиламиз”, дейди у.

Хоманаий, шунингдек, Али Хоманаий билан видолашишга борган “ўн миллионлаб инсонлар”га миннатдорлик билдирган ва Эроннинг “ҳайратланарли” ҳамда “буюк” халқи унинг тарихи эканини таъкидлаган.

Унинг қўшимча қилишича, Али Хоманаий бутун ҳаётини Ислом инқилоби ғояларига бағишлаган.

“Биз сизнинг таълимотингизга амал қилишга ва сиз бизга кўрсатган йўлдан матонат билан боришга аҳд қиламиз”, дейди Мужтабо Хоманаий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг ҳалок бўлган олий раҳбари Али Хоманаийни салкам бир ҳафта давом этган дафн маросими унинг туғилган шаҳри Машҳадда якунланганди. Унинг жасади икки йил аввал вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлган мамлакат президенти Иброҳим Раисийни сўнгги йўлга кузатган Имом Ризо мақбарасига дафн этилди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг