Мўйноқда ўқ узган шахслардан яна иккиси қўлга олинди

Жамият 3042
image

Аввалроқ, Мўйноқ тумани ҳудудида браконьерлар Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларига ҳужум қилгани, қуролдан ўқ узгани, ўқлар инспекторлар ўтирган автомобилларнинг 10 та жойига бориб теккани, ушбу ҳолат бўйича Мўйноқ туман прокуратураси томонидан кеча, 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ушбу ҳолат бўйича билдирган расмий баёнотида Мўйноқ туманида ноқонуний ов билан шуғулланиб келган фуқаролар тўғрисида маълумот бериб, улардан 2 нафари қидирилаётганлигини маълум қилган эди. 

Олиб борилган тезкор қидирув натижасида қидирувда бўлган 2 нафар фуқаролар ҳам аниқланиб, терговга жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Маълумотларга кўра, браконьерлар 4-5 кишидан ташкил топган бўлиб, уларга ўрмон хўжалиги ходими ҳам ҳамроҳлик қилган. Овчиларнинг кийик овлашга чиққанлиги айтилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 96
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×