Мутахассислар жигар учун энг хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилди 

Фойдали

image

Баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари инсон организмидаги энг муҳим органлардан бири — жигарга бевосита таҳдид солади. “Доктор Питер” портали бир қатор илмий тадқиқотларга асосланиб, улардан энг хавфлилари ҳақида маълумот берди.  

Аввало, мутахассислар таркибида шакар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларига эътибор беришни тавсия қилган. Масалан, уларга хавфли кимёвий моддалар, ароматизаторлар ва жигарни самарали ишлашини қийинлаштирадиган қўшимчаларни ўз ичига олган газли ичимликлар киради. 

Мутахассислар, шунингдек, меваларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилмасликни тавсия қилган: уларнинг таркибида шакарга ўхшаш таъсир кўрсатадиган фруктоза кўп. 

Бундан ташқари, жигар ортиқча туздан азият чекиши айтилган. Масалан, бир қути чипс ёки “сухарик”да тузнинг кунлик қийматининг ярми бор. Шунингдек, мутахассислар спиртли ичимликларни, айниқса кучли спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари истеъмол қилишдан огоҳлантирган, чунки улар жигарни кучайтирилган режимда ишлашига олиб келади. 

Қайд этилишича, крекерлар (печенье тури) ҳам жигарга жиддий зарар етказади, чунки улар тозаланган углевод, шакар, маккажўхори сиропи ва оқ ундан ташкил топган. Колбаса маҳсулотларини эса ёғсиз гўшт маҳсулотларига (товуқ ёки курка) алмаштириш тавсия этилган. Шунингдек, мутахассислар қовурилган овқатлардан воз кечишни маслаҳат берган.


Мақола муаллифи

Теглар

колбаса жигар крекер сухарик чипс

Баҳолаганлар

1200

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг