Мутахассислар Россияда пандемия қачон ва қандай шартларда тугашини маълум қилди

Олам

−

image

Россияда коронавирус пандемияси катта эҳтимол билан жорий йилнинг ноябрь ойида тугайди. Гамалея номидаги илмий марказ раҳбари Александр Гинцбург шундай тахминни илгари сурмоқда.

“Ноябрь ойи ҳақиқатга яқин”, деган у Россияда пандемия тугаши ҳақидаги саволга жавобан.

РФ Бош вазирининг ўринбосари Татьяна Голикова аналогик саволга анъанавий усулда жавоб қайтарган:

“Анъанавий жавоб. Қачонки биз ҳаммамиз жамоавий иммунитетга эга бўлсак.”

РФ Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко ҳам пандемия россияликлар эмланиб бўлгач, якунланишини тасдиқлаган.

Маълумот учун, Россияда сўнгги суткада 8 780 кишида коронавирус аниқланди. Пандемия бошидан бери РФда 4 762 569 киши коронавирусга чалинган. Уларнинг 4 388 008 нафари соғайган ва 108 232 нафар вафот этган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

745

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг