Мутахассис смартфондаги “хавфли” дастурдан огоҳлантирди 

Технология 9963
image
-

Android операцион тизимида ишловчи смартфон фойдаланувчилари "жуда хавфли" дастурдан эҳтиёт бўлишлари керак. Киберэксперт Зак Доффман ўзининг "Forbes" нашри учун тайёрлаган мақоласида шундай маслаҳат берган. 

Доффманнинг таъкидлашича, гап бепул ва пулли SuperVPN дастурлари тўплами ҳақида кетмоқда. 

Унинг сўзларига кўра, ушбу хизматлар 100 миллион мартадан кўп юклаб олинган. 

Доффманга кўра, дастурни ишлаб чиқувчилар фойдаланувчиларнинг махфийлигини ҳимоя қилишига ваъда беради, аммо аслида ундай бўлмайди. 

Шундай қилиб, илова зарарли жосуслик дастурларини яширишда ва маълумотларнинг тарқалишида айбланмоқда. 

Доффманнинг эслашича, жорий йил февраль ойида CyberNews тадқиқот гуруҳи VPN, шу жумладан SuperVPN фойдаланувчиларининг маълумотлар базалари хакерлар форумида сотилиши тўғрисида огоҳлантирган эди. 

"Агар сиз VPN иловасини ўрнатмоқчи бўлсангиз, таниқли ишлаб чиқувчининг хизматини танлашингиз керак, унда сиз шарҳларни ҳам текширасиз. Шунингдек, бепул дастурлардан қочиш керак, улар бекорга текин бўлмайди", деб маслаҳат берган мутахассис.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 528
Рейтинг: 3.1
t
×