Мутахассис ширинликсеварларга маслаҳат берди
Саломатлик
−
02 Август 2021
8545Ширинликсеварлар ширинликлардан бутунлай воз кечиши шарт эмас. Диетолог Елена Соломатина қандай ширинликлар фойдали бўлиши мумкинлигини ва қандай қилиб шакар миқдори кам бўлган ширинликларни максимал завқ билан истеъмол қилиш сирини маълум қилди.
Диетологга кўра, табиий ширинликлар таркибида клетчаткалар бор, улар шакар сўрилишини тўхтатади. У зефир, қиём, мармелад ёки мураббо каби ширинликларни танлашни маслаҳат берган.
“Табиий маҳсулотлар таркибида клетчаткалар бор ва у шакар сўрилишини тўхтатади, ёғ ҳосил бўлишига масъул бўлган инсулин камроқ чиқарилади. Сиз мармелад, зефир, қиём, ҳар хил уйда тайёрланган мурабболарини ейишингиз мумкин”, деган Соломатина.
Бироқ, у мураббо каби уйда тайёрланган қандолат маҳсулотларида оддий шакар ўрнига фруктоза ишлатмаслик ҳақида огоҳлантирган.
Соломатина психологик безовталиксиз ширинликларни истеъмол қилишни қандай чеклаш кераклигини айтган. Унга кўра, бунинг сири жуда оддий: таъмни тўғри татиб кўриш учун оғизда маҳсулотни узоқ вақт ушлаб туриш керак.
“Оғзингизга озгина ширинлик, масалан, бир бўлак шоколад солинг ва уни рецепторларга тегиб туриши учун иложи борича узоқроқ сақланг. Бизнинг ошқозонимизда рецепторлар йўқ, шунинг учун оғизда бирор нарсани узоқроқ ушлаб турамиз. рецепторлар қанчалик “ғазабланса”, биз шунчалик завқланамиз”, дея тушунтирган у.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь