Мутахассис кузги уйқучанликни бартараф этиш усулларини айтди
Саломатлик
−
20 Октябрь 2021
7709Куз қанчалик ёмғирли ва тунд бўлса, шунчалик кўп одамларни кундузги уйқу босади. Шифокор-сомнолог, Сеченов университети уйқу тиббиёти кафедраси мудири Михаил Полуэктов бу ҳолатни бартараф этишнинг учта усулини маълум қилди.
“Энг оддий ҳолатда, агар уйқу босиши режимнинг бузилиши ёки бирон бир касаллик билан боғлиқ бўлмаса, бунда оддий қаҳва ёрдам беради. Кундузги уйқуни даволашнинг битта усули бор — бу кофеин. У барча тирик мавжудотларнинг уйқусизлигини камайтирадиган кимёвий восита”, деган Полуэктов.
Шифокорга кўра, агар кундузи ухлаш иштиёқи бир кундан кўпроқ давом этса, у ҳолда уйқу режимини ўзгартириш керак бўлади.
“Биз буни кечаси камида етти соат ухлашдан бошлашимиз керак”, деган у.
Қайд этилишича, учинчи вариантда одам тунда етарлича ухласа ҳам, кундузги уйқу босиши давом этади.
“Бундай ҳолатда сиз шифокорга кўринишингиз керак. Уйқучанлик руҳий ҳолат бузилганини кўрсатиши мумкин, бу кўпинча кузда авж олади. Депрессия — бу одамларнинг қарийб ўн фоизида учрайдиган кенг тарқалган ҳолат. Кўпинча депрессия ўзини умумий заифлик ҳисси сифатида намоён қилиши мумкин, баъзилар буни ухлаш истаги деб билади. Ёрқин қуёш нури йўқлиги уйқуни ривожланишига ёрдам беради. Бу руҳий тушкунликнинг кўринишларидан бири”, деб тушунтирган Полуэктов.