Мутахассис қайси озиқ-овқат маҳсулотлари кўпроқ заҳарланиш келтириб чиқаришини айтди 

Саломатлик

image
0:00
0:00
download

Тиббиёт фанлари номзоди, гастроэнтеролог Марат Зиннатуллин қайси озиқ-овқат маҳсулотлари кўпинча заҳарланиш келтириб чиқариши ҳақида маълумот берди.  

Унинг таъкидлашича, яроқлилик муддати ўтган ҳар қандай озиқ-овқат ёки ичимлик заҳарланишга олиб келади, аммо бу борада муаммо кўп ҳолларда сут маҳсулотлари сабабли пайдо бўлади. 

Унга кўра, бундай маҳсулотларни сақлашда, хусусан, ҳарорат режимига риоя қилишдаги хатолар бактериялар ривожланиши учун яхши муҳит ҳисобланади. 

Мутахассиснинг таъкидлашича, бир киши заҳарланса, бунга маҳсулотнинг бузилганлиги сабаб бўлиши мумкин, аммо бир нечта одам еган нарсаси туфайли соғлиғида муаммога дуч келса, бу вазиятнинг жиддийлигидан дарак беради. 

Зиннатуллин, шунингдек, алкоголли ичимликлар ичимлик сифатидан қатъи назар, заҳарланишни келтириб чиқариши мумкин деган хулосага келган, чунки бу масалада истеъмол қилинган спиртнинг концентрацияси ва миқдори муҳим роль ўйнайди.


Мақола муаллифи

Теглар

алкоголь заҳарланиш сут

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг