Мустафо Шентоп Норбоевани Туркияга таклиф этди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Озарбайжоннинг Баку шаҳрида Туркий тилли мамлакатлар Парламент Ассамблеясининг (ТуркПА) тўққизинчи ялпи мажлисида иштирок этди.

Кеча, 19 декабрь куни  Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Туркия Буюк миллат мажлиси раиси Мустафо Шентоп билан учрашди. 

Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасида ривожланиб бораётган парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари ҳақида фикр алмашилган.

Мустафа Шентоп Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларга юқори баҳо берган ва бўлажак парламент сайлови очиқ, ошкора, халқаро сайлов стандартларига мувофиқ ўтишига ишонч билдирган.

Туркия томони Ўзбекистонни ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда йирик компаниялар мутахассислари ҳамда вакилларини жалб қилишга тайёрлигини билдирган.

Шунингдек, томонлар турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида имзоланган икки томонлама келишувларни ратификация қилиш бўйича ишларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисига Туркияга ташриф буюриш таклифини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева Мустафо Шентоп

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг