“Мусиқани сунъий интеллектдан ҳимоя қилинг”. Америкалик юлдузлар очиқ хат имзолади

Маданият-санъат

image

Кеча, 3 апрель куни 200 дан ортиқ америкалик санъаткорлар сунъий интеллектни (AI) “инсон ижодига ҳужум"да айблаб, очиқ хат юборди. Бу ҳақда “New York Post” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, санъаткорлар сунъий интеллект тез орада асл ижодкорлар овозининг рақамли нусхаларини яратиши мумкинлигидан хавотирда. Шу боис мурожаат муаллифлари электрон мусиқа муаллифларидан асл ижодкорлар ҳуқуқларини қадрсизлантирмаслик учун контент яратишда нейрон тармоқлардан камроқ фойдаланишни сўрамоқда. 

“Янги даврда ижодкорлар сунъий идрок билан рақобатлашишга мажбур. Нейрон тармоқлардан безбетларча фойдаланиш ҳақиқий мусиқачилар ва мухлисларнинг қадрини топтайди”, дейди Санъаткорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи альянс ижрочи директори Жен Якобсен ўз баёнотида.

Ушбу мактубга Билли Айлиш, Imagine Dragons, Никки Минаж, Перл Жем, Кэти Перри, Jonas Brothers, Жуля Майклс, Раян Теддер ва бошқа актёрлар, қўшиқчилар ва мусиқачилар имзо чеккан.

“Биз қўшиқчилар ва мусиқа муаллифлари, шунингдек, қуйида имзо чекканлар сунъий интеллектни ишлаб чиқувчи технология компаниялари, платформалар ва рақамли мусиқа хизматларини асл ижодкорларнинг ҳуқуқини бузиш ва қадрсизлантириш учун нейрон тармоқдан фойдаланишни тўхтатишга чақирамиз”, дейилади мактубда.

Маълум бўлишича, продюсерлик компанияларининг рухсатисиз баъзи компаниялар санъаткорларнинг ижодий ишларини ўзлаштириб, сунъий интеллект ёрдамида қайта ишлаб, оммага тақдим этган. Ушбу саъй-ҳаракатлар бевосита оригинал мусиқанинг товуш ва тасвирларини алмаштиришга қаратилган бўлиб, бу шоу-бизнес вакилларининг даромад манбаига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, миллиардер, филантроп ва Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллект ҳеч қачон одам бўлмаслиги ва у инсон бажара оладиган барча вазифаларни бажара олмаслигини маълум қилганди. 

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сунъий интеллект Мусиқа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг