Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Спорт 7812
image

"Мир бокса" компанияси ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жангини расман тасдиқлади. 

Унга кўра, ярим енгил вазнда WBА ва IBF йўналишлари чемпиони Муроджон Аҳмадалиев жорий йилнинг 25 июнь куни АҚШнинг Техас штати Сан-Антонио шаҳрида рингга кўтарилади. “Кака” шу куни ўзининг WBА камарига расмий даъвогар, америкалик Ронни Риосдан чемпионлик унвонини ҳимоя қилади.

Муроджон шу кунгача профессионал боксда 10 та жангда иштирок этган ва барча жангларида зафар қучган. Шуларда 7 таси нокаут эвазига қўлга киритилган.

“Кака”нинг профессионал боксдаги фаолияти 2018 йил 10 март куни бошланган. Ўша куни Аҳмадалиев биринчи раунддаёқ аргентиналик боксчи Давид Паз устидан нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.

Ўзбекистонлик боксчининг чинакам юлдузлик онлари 2020 йилнинг 30 январь куни америкалик Даниэль Романнинг устидан қозонилган ғалабадан сўнг бошланди. Ушбу жангдан кейин, Муроджон ярим енгил вазн тоифасида WBA, IBF  чемпионлик камарларини қўлга киритди.

Аҳмадалиев охирги иккита жангида Рёсуке Иваса ва Жозе Веласкесни мағлуб этиб чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қилди. Ронни Риосга қарши тўқнашув Муроджон учун учинчи ҳимоя жанги бўлади.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 252
Рейтинг: 3.1
t
×