Муродов допинг учун топширган тести натижасини маълум қилди
Спорт
−
07 Июль 2023
11935Ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Муродов UFC Fight Night турниридаги иштироки олдидан махсус допинг тести топширди. Бу ҳақда спортчи Instagram'даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Унга кўра, кеча, 6 июль куни спортчи USADA (UFC антидопинг дастури) текширувидан муваффақиятли ўтиб олган.
“Ҳар доимгидек ҳаммаси тоза”, дейди спортчи.
Маълумот учун, USADA UFC аъзоларини турнирлардаги иштирокига қадар пухта текширувлар ва махсус тестлар орқали доимий кўрикдан ўтказиб турувчи дастур ҳисобланади. Текширув натижалари эса жанг тақдирини ҳал қилади. Агар спортчининг қонидан тақиқланган моддалар топилса, у мусобақада қатнаша олмайди. Масала жиддийлашадиган тақдирда жангчи маълум муддатга дисквалификация қилиниши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмуд Муродов 22 июль куни Лондондаги UFC Fight Night турнири доирасида америкалик тажрибали яккакураш устаси Браян Барберенага қарши жанг қилиши айтилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь