Мун Чжэ Ин Мирзиёевни Жанубий Кореяга таклиф қилди
Жамият
−
19 апрел 2019 5524 1 дақиқа
Хабарингиз бор, Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин давлат ташрифи билан айни дамда Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Бугун, 19 апрель куни Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин кенг ва тор доирада музокаралар ўтказдилар.
Учрашувда Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни ўзи учун қулай вақтда Жанубий Кореяга ташриф билан боришга таклиф этди.
Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 2017 йилнинг 22–24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлган эди.
2017 йилдаги ташриф доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва бошқа соҳаларга оид умумий қиймати 10 миллиард АҚШ долларидан ортиқ 60 дан зиёд ҳужжат имзоланганди. Шундан 4,5 миллиард доллари тўғридан-тўғри инвестициялардир.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август