Мухолифат лидери АҚШ ҳарбий базаларини ёпишни талаб қилмоқда

Олам

image

Туркиянинг асосий мухолифатчи Жумҳурият Халқ партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли АҚШнинг мамлакатдаги барча ҳарбий объектларини ёпишни таклиф қилди. Унинг ташаббуси шу ҳафта Миллатчи Ҳаракат партияси раҳбари Давлат Боғчалининг Анқаранинг НАТОдан чиқиши эҳтимоли ҳақидаги баёноти фонида чиқди. 

"Боғчали НАТОдан чиқишни таклиф қилди. НАТО Туркия учун зарур, аммо ҳукумат қанчалик самимий эканини кўришни истардим. АҚШ Грецияни базалар билан тўлдирди, уларнинг мақсади аниқ. Улар [ҳукмрон коалиция] АҚШнинг Туркиядаги ҳарбий объектларини ёпиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентга тақдим этсинлар, биз буни қўллаб-қувватлаймиз”, деб ёзди Қиличдорўғли бугун, 27 май куни ўзининг Twitter саҳифасида. 

Туркия республикачилари етакчисига кўра, у раҳбарлик қилаётган партия неолиберализмга ва шунга мос равишда мамлакатда хорижлик ҳарбийларнинг бўлишига қарши.  

"Биз қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрмиз. Сизлар тайёрмисизлар, ҳокимиятдагилар?", дейди Қиличдорўғли ўзининг ашаддий рақиби Ражаб Тойиб Эрдўған раҳбарлигидаги иқтидордаги “Адолат ва тараққиёт” партиясини назарда тутиб.

Қиличдорўғли 24 май куни парламентда сўзга чиқиб, агар Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзолиги билан боғлиқ вазият Туркиянинг бу борадаги позицияси туфайли тўхтаб қолса, Анқара НАТО блокидан чиқиш масаласини кўриб чиқиши кераклигини айтди. 

Туркия Скандинавия давлатларидан террорчилик ташкилотларини, хусусан, Курдистон ишчилар партияси (ПКК), Анқара ПККнинг бир бўлаги деб билган Сурия миллий ўзини-ўзи мудофаа кучлари, шунингдек, 2016 йилда давлат тўнтаришига уринишни амалга оширган ФЕТО террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватламасликлари ҳақида ёзма кафолат талаб қилмоқда.

Икки давлат ўртасида базалардан фойдаланишни тартибга солувчи ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик 1954 йилдан бошлаб амалга оширилиб келинмоқда. АҚШнинг Туркиядаги энг йирик ҳарбий иншооти мамлакат жанубидаги Инcирлик авиабазаси бўлиб, у ерда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг тактик самолётлари доимо шай ҳолатда туради. 

Туркия АҚШ ва НАТО ҳарбий базаларини ёпишни бир неча бор таклиф қилган. Қоидага кўра, тегишли баёнотлар Анқаранинг АҚШ билан муносабатларидаги асоратлар фонида айтилган, бироқ гап-сўздан нарига ўтилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

321

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг