Мухлислар ЖЧ пайтида бир неча текширувлардан ўтади
Спорт
−
10 Июнь 1303 1 дақиқа
2026 йилги Жаҳон чемпионати учун АҚШга ташриф буюрадиган мухлислар бир неча босқичли хавфсизлик текширувларидан ўтишига тўғри келади. Бу ҳақда Оқ уйнинг Жаҳон чемпионати бўйича махсус ишчи гуруҳи раҳбари Эндрю Жулиани маълум қилди.
“Бир неча босқичли текширувлар бўлади. Агар ўтган йили Сан-Францискода ўтган Супербоул финалида қатнашган бўлсангиз, жараён шунга ўхшаш бўлади”, дейди Жулиани Атлантика кенгаши тадбирида.
Унинг айтишича, футбол мухлислари одатда ўйин бошланишидан 15-20 дақиқа олдин боришга ўрганган. Бироқ ташкилотчилар бу сафар стадионга анча эртароқ етиб боришни маслаҳат бермоқда.
“FIFA стадион ичида махсус тадбирлар ташкил этади. Эрта келинг. Сиз бу чипталар учун катта маблағ тўлагансиз, шунинг учун эртароқ келиб, барча тадбирлардан баҳраманд бўлинг. Биз сиз учун ажойиб тажриба яратишни истаймиз”, дейди у.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Турнир уч мамлакат мезбонлигида ташкил этилади ва учрашувлар АҚШнинг 11 та шаҳрида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA мухлисларга 2026 йилги Жаҳон чемпионати ўйинлари вақтида ўз исмларини стадион экранларида намойиш қилиш имкониятини таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси